Фикрлар2018-12-14T12:00:54+05:00

 

Маҳорат нима?

Маҳорат – илм ва тажриба, фақат меҳнат билан қўлга киритилади. Журналистнинг маҳорати қайси ҳолатларда кўзга ташланади?

– Мавзу ва жанр танлашида,

– мақсадни аниқ қўя олишида,

– қиёс ва таҳлилдан фойдаланишида,

– характерли мисол ишлатишида,

– хулоса ёки таклиф айта билишида,

– ва ниҳоят, жумла тузишда, сўзларни ўринли ишлатишида.

Унутманг, маҳорат яхши хулқ, юксак маънавият, самимият туфайлигина бошқаларга манзур бўлиши мумкин.