Раҳбарият2021-08-18T17:46:55+05:00

ЎСАРОВ ОЛИМ АВАЛБОЕВИЧ

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси 

Усаров Олим Авалбоевич 1973 йили туғилган. Тошкент давлат университети журналистика факультетини (1996), Тошкент Давлат юридик институтининг суд-прокурорлик факультетини (2002) тамомлаган.

Ихтисослиги – журналист, ҳуқуқшунос. Филология фанлари номзоди. 3-даражали адлия маслаҳатчиси. Икки чақириқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати (2005, 2010).

О.Усаров 30 йиллик иш фаолияти давомида оммавий ахборот воситалари ва давлат ҳокимияти органларида масъул лавозимларда ишлаган.

Иш фаолиятини 1991 йили «Чирчиқ тонги» газетасида бошлаган. 1995-2002 йилларда Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Спорт» таҳририяти муҳаррири, «Маънавият» бош дирекцияси бўлим бошлиғи, «Сиёсат» бош муҳаририяти бўлим бошлиғи, «Ёшлар» телеканали гуруҳ раҳбари лавозимларида фаолият юритган ҳамда телетомошабинлар эътирофига сазовор бўлган «ТВ-адвокат», «Чироғи ёниқ уй»,  «Табаррук қадамжолар», «Қишлоқдаги тенгдошим», «Саёҳатнома» кўрсатувларини ташкил этган.

2002-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Матбуот хизмат раҳбари – «Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ахборотномаси» илмий-амалий журнали ва «Куч-адолатда» газетаси бирлашган таҳририяти Бош муҳаррири лавозимларида ишлаган.

2005-2015 йилларда Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси (2005-2009), Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси (2010-2015) аъзоси сифатида 30 дан ортиқ қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда бевосита иштирок этган.

2015-2017 йилларда Олий суд Ахборот хизмати раҳбари, 2017-2021 йилларда “Nuroniy” газетаси ва “Кексалик гашти” журнали бош муҳаррири лавозимларида фаолият юритган.
Унинг 50 дан ортиқ илмий ишлари, хусусан, «Паблик рилейшнз» ўқув қўлланмаси (2012), «Оммавий ахборот воситалари ва суд ҳокимияти муносабатлари: Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро амалиёт» (2013), «Ўзбекистонда сиёсий партияларнинг жамоатчилик билан алоқалари» монографиялари (2014), «Пресс-конференция қандай ўтказилади» (2014), «Ўзбекистон ва жаҳон: халқаро алоқалар, давлатлараро муносабатлар ва истиқболли ҳамкорлик» (2014), «Судлар фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралиги тамойили» (2016), «Замонавий медиа муҳитда PR-хизматлар» (2019) китоблари нашр этилган.

О.Усаров қатор кўрик танловлар, хусусан, «Ижодкор ўқитувчилар» (1994), «Энг азиз, энг улуғ» (1997) Республика кўрик танловлари  ғолиби, “Олтин қалам” миллий мукофоти доирасида хорижий ҳамкорлар (ХХР) мукофоти совриндори.

Қабул кунлари:

Душанбадан-жумагача

16:00 – 18:00