Sirdaryoda 80 nafar jurnalist planshet bilan taqdirlandi

2019-08-12T11:50:17+05:0027 June, 2019|Umumiy yangiliklar|

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни Сирдарё вилоятида кўтаринки руҳда ўтказилди. Тадбирда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев иштирок этди.

Ғ. Мирзаев соҳа ходимларини байрам билан табриклар экан, кейинги пайтларда муштарийларнинг асосий қисми янгиликларни ижтимоий тармоқлар орқали олаётганлигини эътироф этди. Ҳоким, вилоят ҳаётида содир бўлаётган ўзгаришларни тарғиб этишда фоллик кўрсатаётган 80 нафар журналистга планшет совға қилди. Тадбир иштирокчиларининг 180 нафарига эсдалик совғалари топширилди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими мутахассиси Дилором Исмадиёрова вилоят журналистларининг ижоди, эришаётган муаффақиятлари, уюшма вилоят бўлимининг фаолияти ҳақида гапирди ва байрам арафасида “Сыдарьинская правда” газетаси мухбири “Йилнинг энг фаол журналисти” кўрик танловининг совриндори, “Сирдарё ҳақиқати” газетасининг бўлим мудири Холида Пардабоева “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист” унвонига сазавор бўлганлигини эълон қилди.

Дарҳақиқат, яхши ният билан воҳамизни гулистонга айлантираётган эзгу амалли юртдошларимизни Яратганни ўзи қўллайди. Уларнинг бунёдкорлик ишларини тарғиб қилиш эса биз, журналистларнинг зиммамизга юкланган. Бас, шундай экан журналистнинг қалами, репартёрнинг микрофони эзгу ишларга сафарбар этилмоғи жоиздир.

Шу куни байрам тадбирлари ҳарбир ижодий жамоада ва вилоят марказидаги боғларда ҳам ўтказилди.