Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, уюшманинг Фарғона вилоят бўлими раиси Муҳаммаджон Обидовни туғилган куни муносабати билан самимий муборакбод этади.

2019-08-12T11:53:47+05:0015 Aprel, 2019|Қутловлар|

Атоқли журналист Муҳаммаджон Обидов 1951 йил 16 апрелда Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида туғилган. 1973 йили Тошкент Давлат университети журналистика факультетини тамомлаган.

У меҳнат фаолиятини 1973 йилда Ўзбекистон телевидениеси “Ёшлик” телестудияси муҳаррири лавозимида бошлаган. Ўтган йиллар давомида “Туркистон”, “Совет Ўзбекистони” газеталари мухбири, “Ўқитувчи” нашриёти муҳаррири, Ўзбекистон телерадиокомпанияси “Ахборот” бўлимининг Фарғона водийси бўйича махсус мухбири сифатида фаолият кўрсатган. Айни пайтда уюшманинг вилоят раиси бўлиб ишлаши билан бирга “Ўзбекистон овози” – “Голос Узбекистана” газеталарининг Фарғона вилоятидаги мухбиридир.

Ижодкор 2000-2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати, 2005-2009 йилларда Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутати сифатида жамоат ишларида фаол иштирок этган.