Журналистлар учун брифинг ўтказилди

2019-08-12T12:02:29+05:0022 Fevral, 2019|Қашқадарё вил.|

Қарши шаҳрида вилоят хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ташкил этилди. Анжуман хотин-қизларнинг жамиятда тутган ўрни ва мавқеи, ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги фаоллигини янада ошириш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланди.
Қашқадарё вилоят хотин-қизлар қўмитаси, «Оила» илмий-амалий маркази, ФҲДЁ ҳамда тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этган тадбирда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.