Фарғоналик журналистлар Сурхондарёга келди

2019-08-12T12:02:31+05:0020 Fevral, 2019|Сурхондарё вил.|

Асрлар оша ижодий фаолиятда ҳамкорлик қилиб келган Сурхондарё ва Фарғона вилояти ўзининг катта матбуот мактабига эга. Вилоятимизнинг отахон — “Сурхон тонги” газетасида ҳам бир неча йиллар давомида фарғоналик журналистлар ишлаб кетган. Ушбу доимий ижодий ҳамкорликни давом эттириш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида бугун фарғоналик 30 нафар оммавий ахборот воситалари ходимлари Термиз шаҳрига келди.
Меҳмонларни темир йўл вокзалида вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими, вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ва оммавий ахборот воситалари вакиллари тантанали равишда кутиб олди.
Водийлик журналистлар сафар давомида вилоятимиз оммавий ахборот воситалари, диққатга сазовор жойлари билан яқиндан танишиши режалаштирилган.

Мастура ҲАМРОЕВА,
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси
Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси