Журналистлар зарур маълумотларни олди

2019-08-12T12:03:04+05:0019 Fevral, 2019|Наманган вил.|

Наманганда Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги қонуни мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этишга бағишланган ўқув семинари ташкил этилди.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқаришни мувофиқлаштириш бўйича Наманган вилояти кенгаши, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ташаббуси билан ташкил этилган семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши мутахассислари, вилоятда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Тадбирда сайлов жараёнига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар хусусида кенг маълумотлар берилди. Сайлов жараёнини юқори савияда ташкил этиш, тарғибот тадбирларини кучайтириш, сайловда фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш, ҳуқуқий билимини юксалтириш юзасидан фикр алмашилди. Журналистлар бўлажак сайлов тўғрисида оммага ахборотлар тақдим етказиш учун ўзларига етарли маълумотларни олдилар.

Саида ИСМОИЛОВА,
Ўзбекистон Журналистлари Ижодий уюшмаси
Наманган вилоят бўлими мутахассиси