Божхоначилар ОАВ саволларига жавоб берди

2019-08-12T12:03:06+05:0015 Fevral, 2019|Сурхондарё вил.|

Вилоят матбуот уйида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими ва божхона бошқармаси ҳамкорлигида матбуот анжумани ўтказилди.
Унда вилоятдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари ва божхона бошқармаси вакиллари иштирок этди. Бошқарманинг 2018 йилдаги фаолияти, ташқи иқтисодий фаолиятнинг ҳалол иштирокчиларига соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этишни назарда тутувчи ваколатли иқтисодий операторлар институти жорий этилиши ва “Фронт-офис”лар юзасидан маълумотлар берилди.
Анжуманда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими раиси М.Абдураҳмонов ва бошқалар оммавий ахборот воситалари ва божхона бошқармаси ҳамкорлигини янада ривожлантириш бўйича таклифларини билдирди.

Мастура ҲАМРОЕВА,
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси
Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси.