Шоҳ ва шоир хотирасига эҳтиром

2019-08-12T12:03:07+05:0015 Fevral, 2019|Сурхондарё вил.|

Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллиги муносабати билан Термиз гарнизони, маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестри ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими ҳамкорлигида Термиз шаҳридаги 12-Меҳрибонлик уйида ижодий кеча ташкил этилди.
Тадбирда ҳарбий оркестр жамоаси томонидан Бобур ғазалларига басталанган қўшиқлар ижро этилди. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари тайёрлаган саҳна кўриниши намойиш этилди.

Мастура ҲАМРОЕВА,
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси
Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси