«Термиз оқшоми» таҳлил қилинди

2019-08-12T12:03:15+05:002 Fevral, 2019|Сурхондарё вил.|

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Сурхондарё вилоят бўлими томонидан вилоятда чоп этилаётган газеталарнинг фаолияти, сони ва сифати, ижодий лаёқати ҳаётимиздаги энг муҳим воқеаларни ёритиш ва жамиятимиздаги муаммоларни қай ҳолатда қаламга олаётганини доимий кузатиб борилишини таъминлаш мақсадида босма нашрлар мониторинги йўлга қўйилди. Куни кеча бўлим томонидан Халқ депутатлари Термиз шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг нашри бўлган “Термиз оқшоми” газетаси атрофлича таҳлил этилди.
Ушбу газетанинг 2019 йил 30 январь №2(540)-сонида “Жайрон нега кўзинг тўла ёш?” сарлавҳаси билан чоп этилган мақола барчанинг диққатида бўлди. Газета бош муҳаррири вазифасини бажарувчи А.Саидмаликов ва мухбири Э.Норсафар муаллифлигидаги танқидий материалда Термиз шаҳридаги ҳайвонат боғида жонворларнинг тури камайиб бораётгани, ходимларнинг таниш-билиш орқали ишга киргани, соҳа мутахассислари ишга олинмагани ва бошқа кўплаб жиҳатлар танқид қилинган.
«Термиз оқшоми»да чоп этилган фотоайбловда реклама паннолари, овқатланиш шохобчалари, савдо дўконлари пештахталарига миллийлигимизга хос ва мос бўлмаган номларнинг ёзиб қўйилганига эътибор қаратилган.

Мастура ҲАМРОЕВА,
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси
Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси