2014 йил Олтин қалам танлови ғолиблари

2019-08-12T12:07:10+00:0019 Dekabr, 2018|Олтин қалам|

Журналистика соҳасида “Олтин қалам” IХ Миллий мукофоти
халқаро танлови ғолиблари ва совриндорлари (2014)

Журналистика соҳасида Бош миллий мукофот
ЎзМТРК “Маданият ва маърифат” телеканали – директори Воҳид Луқмонов – Ўзбек халқининг бой маданий-маърифий меросини асраб-авайлаш ва янада бойитиш, юксак маънавиятли, мустақил фикрли, кенг дунёқарашли ёшларни вояга етказиш йўлида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, миллий қадриятларимизга бўлган эътибор, мамлакат маданий ҳаётидаги янгиланишларни кенг ёритгани учун

Асосий мукофотлар
Энг яхши журналистик материал учун (телевидение):

1-ўрин:
Гулҳида Жўраева – “Yoshlar” телерадиоканали қошидаги “Болажон” телеканалининг Мусиқий ва маърифий-ўйинли теледастурлар муҳарририяти бош муҳаррири ўринбосари вазифасини бажарувчи – “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури” доирасидаги миллий қадриятларимизни ёшлар онгига сингдириш, замонавий билим ва касб-ҳунарларга эга ёшларни вояга етказишга қаратилган теледастурлари учун
2-ўрин:
Барчиной Жўраева – ЎзМТРК “O’zbekiston” телерадиоканали Маданий-маърифий ва бадиий дам олиш дастурлари бош муҳарририяти бош муҳаррири ўринбосари Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ўзгаришлар ва долзарб муаммоларга бағишланган “Биз учун муҳим” туркумидаги ток-шоулари учун
3-ўрин:
Ёлқин Оқбўтаев – Самарқанд вилояти телерадиокомпанияси телегуруҳининг махсус мухбири – Вилоятда амалга оширилаётган янгиланишлар жараёни ва бунёдкорлик ишлари тўғрисидаги кўрсатувлари учун

Энг яхши журналистик материал учун (радио):
1-ўрин:
Мавжудахон Оппоқхўжаева – ЎзМТРК “O’zbekiston” телерадиоканали Ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий эшиттиришлар муҳарририяти катта муҳаррири – Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимини демократлаштириш ва эркинлаштириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақидаги таҳлилий эшиттиришлари учун
2-ўрин:
Зафар Турсунов – “Пойтахт” радиоканали директории – Республикамиз пойтахти ҳаётининг муҳим воқеалари ҳақидаги ахборот дастурлари, долзарб мавзудаги танқидий-таҳлилий эшиттиришлари учун
3-ўрин:
Гуларем Жумагалиева – Қорақалпоғистон Республикаси телерадио-компаниясининг “Хабар” ахборот-таҳлилий дастурлари бош муҳарририяти катта муҳаррири – Қорақалпоғистон ёшларининг бугунги ҳаёти, ютуқ ва муаммолари тўғрисидаги “Парвоз” туркум эшиттиришлари учун

Энг яхши журналистик материал учун (босма ОАВ):
1-ўрин:
“Соғлом авлод” газетаси таҳририяти – бош муҳаррири Фахриддин Ҳайитов – Мамлакатимизда “Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, оилаларда соғлом муҳитни кучайтириш, тиббий маданиятни ошириш, болалар спортини ривожлантириш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни кенг ва таҳлилий ёритгани учун
2-ўрин:
“Ватанпарвар” газетаси таҳририяти – бош муҳаррири – Алижон Сафаров Ёшларни миллий истиқлол ғояларига садоқат, ҳарбий- ватанпарварлик руҳида тарбиялашга йўналтирилган, Ўзбекистон Қуролли Кучларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақидаги материаллари учун
3-ўрин:
Замирахон Хўжамбердиева (Рўзиева) – “Миллий тикланиш” газетасининг Андижон вилояти бўйича ўз мухбири – Миллий ғурур ва қадриятларимиз, анъана ва удумларимиз, халқимизга хос бағрикенглик ҳақидаги публицистик мақолалари учун

Энг яхши журналистик материал учун (Интернет-журналистика):
1-ўрин:
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАнинг “uza.uz” веб-сайти – бош муҳаррири Бунёд Абдуллаев – Демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш йўлида мамлакатимизда сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маданий соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни турли тилларда атрофлича ёритгани учун
2-ўрин:
“uz24.uz” веб-сайти – бош муҳаррири Аброр Исмоилов – Мамлакатимизда ва чет элларда юз бераётган воқеа-ҳодисалар тезкор ва таҳлилий ёритилган материаллари учун
3-ўрин:
Жонибек Мусаев – “UzReport.com” веб-сайти мухбири – Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳаётидаги янгиликлар, халқаро алоқалари ҳақидаги таҳлилий материаллари учун

Халқаро ва жамоат ташкилотларининг рағбатлантирувчи мукофотлари:
БМТ ахборот маркази
“Радиода Мингйиллик ривожланиш мақсадлари мавзусининг ёритилиши”
Лаззат Есемуратова – “Нукус-ҒМ” радиоканали директори
ЮНЕСКО
“Барқарор ривожланиш мавзуси ёритилган энг яхши материал учун”
Тоштемир Худойқулов – “Ўзбекистон овози” газетасининг Ижтимоий ҳаёт ва иқтисодиёт бўлими мухбири
ЕХҲТ
“Рақамли технологиялар даврида замонавий жамият ва ахборот журналистикаси”
“Ўзбекистон матбуоти” журнали таҳририяти – бош муҳаррир вазифасини бажарувчи Шуҳратжон Охунжонов
ЖАҲОН БАНКИ
“Глобал иқлим ўзгариши муаммолари ёритилган энг яхши материал учун” (қишлоқ хўжалиги ва иссиқлик самарадорлиги масалалари)
Озод Очилов – “Қишлоқ ҳаёти” газетаси гуруҳ раҳбари
UNAIDS, UNICEF, UNFPA ВА ОИТСга ҚАРШИ КУРАШ РЕСПУБЛИКА МАРКАЗИ
“ОАВнинг ОИВ-ОИТС масалалари бўйича жамоатчилик мулоқотини фаоллаштириш ва аҳолининг хабардорлигини оширишдаги роли ёритилган энг яхши материал учун”
Сурия Магдеева – “Наманганская правда” газетасининг махсус мухбири
ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР МИЛЛИЙ ДЕМОКРАТИК ИНСТИТУТИ (АҚШ)
1. “Давлат органларининг ўз фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини кучайтириш борасидаги ишлари ёритилган энг яхши материал учун”
Сайёра Ербаева – ЎзМТРК “Тошкент” телерадиоканали “Пойтахт” ахборот дастурлари бош муҳарририяти шарҳловчиси
2. “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг аҳоли эҳтиёжларини қондириш бўйича долзарб муаммолар ечимини топишда фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлиги ёритилган энг яхши материал учун”
Санобар Боймуродова – Қашқадарё вилояти телерадиокомпанияси муҳаррири
3. “Журналистикада ижтимоий масалаларни ёритишда инновацион ечим ва ёндашувлар”
Хушнуд Худойбердиев – Тошкент давлат юридик университети ўқитувчиси
“Регионал диалог” ХННТ (Словения)

1. “Инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш мавзусидаги энг яхши материал учун”
Гули Нигор Авазова – Ўзбекистон Республикаси ИИВ Бирлашган таҳририяти мухбири
2. “Ўзбекистонда суд ҳокимияти ислоҳотларининг бориши ёритилган энг яхши материал учун”
Хуршида Турсунбоева – “Тошкент ҳақиқати” газетаси мухбири
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши
1. “Соғлом бола йилига бағишланган энг яхши материал учун”
Мардон Эсонбоев – “Болалар дунёси” газетаси муҳаррири ўринбосари (Наманган вилояти)
2. “Ижтимоий шериклик фаолияти ёритилган энг яхши материал учун”
Екатерина Соболева – Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди бош мутахассиси

ЎЗБЕКИСТОН МУСТАҚИЛ БОСМА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ВА АХБОРОТ АГЕНТЛИКЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМОАТ ФОНДИ
1. “Журналистика ривожига қўшган ҳиссаси учун”
Аббосхон Усмонов – “Правда Востока” газетаси бош муҳаррири
2. ”Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун”
Ирина Баранова – “Trend” ахборот агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири (Озарбайжон Республикаси)