Журналистика соҳасида “Олтин қалам” III Миллий мукофоти
ғолиблари ва совриндорлари
(2008 йил)
Журналистика соҳасида Бош Миллий мукофот
“Ўзбекистон” телерадиоканали – Директор Хуршид Даврон. Мамлакатни модернизациялаш ва янгилаш жараёнлари ҳамда республикада юз бераётган муҳим ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳодисаларни кенг ёритгани учун.
Асосий номинациялар
Энг яхши журналистик материал учун (телевидение):
1-ўрин:
Комилжон Шамсидинов – “Ўзбекистон” телерадиоканали “Ахборот” информацион кўрсатувлар бош муҳарририятининг бош муҳаррири ўринбосари. Тошкент шаҳрининг Мустақиллик майдони ҳақидаги “Сен тинчликсан, сен-саодат, сен-эрксан” ҳамда Қарши шаҳрининг 2700 йиллигига бағишланган “Шомдан тонггача” бадиий-публицистик видеофильмлари учун.
2-ўрин:
Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциацияси Ахборот марказининг “Ҳудуд” ахборот-таҳлилий дастури – Бош муҳаррир Бахтиёр Тўрахонов. Мамлакат ҳудудларидаги демократик, ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ўзгаришларнинг боришини кенг ёритгани учун.
3-ўрин.
Саодат Аманова – “Ёшлар” телерадиоканали “Давр” ахборот кўрсатувлари бош муҳарририяти шарҳловчиси. Парламент фаолиятини ёритишга бағишланган туркум ахборот-таҳлилий материаллари учун.
Энг яхши журналистик материал учун (радио):
1-ўрин:
Азимжон Пўлатов – “Ўзбекистон” телерадиоканали “Ахборот” муҳарририяти бўлими мудири. Хавфсизлик бўйича долзарб масалалар, хусусан, халқаро терроризм, диний экстремизм ва экологик муаммоларга бағишланган радиоэшиттиришлари учун.
2-ўрин:
Тўлқин Ёркулов – “Спорт” телерадиоканали шарҳловчиси. Ёшлар мавзусига бағишланган туркум радиоэшиттиришлари учун.
3-ўрин:
Хуршидабону Юлдашева – “Рухсор ҒМ” радиостанцияси мухбири, Марғилон шаҳри. Ўзбек халқининг анъаналари ва қадриятларини сақлашга бағишланган радиоэшиттиришлари туркуми учун.
Энг яхши журналистик материал учун (матбуот):
1-ўрин:
Жаҳонгир Исмоилов – “Бухоронома” ва “Бухарский вестник” газеталари бош муҳаррири. Мамлакатнинг таълим соҳасидаги ҳамда ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ислоҳотларни ёритган материаллари учун.
2-ўрин:
Михаил Егоров – “Зеркало ХХ1” газетаси бош муҳаррири. Ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий мавзудаги материаллари учун.
3-ўрин.
- Нодира Манзурова ва Ирода Умарова – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбирлари. Ўзбекистонда юз бераётган ички сиёсий воқеалар ва халқаро кўламдаги тадбирларни тезкорлик билан ёритишгани учун.
Энг яхши журналистик материал учун (Интернет-журналистика):
1-ўрин:
“Uz report.com” Интернет портали – Директор Равшанхон Жўраев. Ўзбекистондаги инвестицион муҳитни ҳамда ижтимоий-иқтисодий жараёнларни атрофлича ёритгани учун.
2-ўрин:
Аймурат Альниязов – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлимининг Тил ва адабиёт институти директори. Диний мавзудаги таҳлилий материаллари учун.
3-ўрин.
Беҳзод Ҳожиматов – “Регион Inform” Ахборот хизмати бош муҳаррири. www.Region.uz. сайтидаги ижтимоий-сиёсий мавзудаги материаллари учун.
Рағбатлантирувчи мукофотлар бўйича
Журналистика ривожига қўшган ҳиссаси учун
Сайди Умиров – ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультети кафедра мудири,
Борис Кнопов – “Общественные науки в Узбекистане” журналининг масъул котиби.
Фаол фуқаролик позицияси учун
Тўлқин Эшбеков – ЎзМУ журналистика факультетининг катта ўқитувчиси.
Ижтимоий-сиёсий мавзудаги энг яхши таҳлилий материал учун
Фарход Бобожонов – Ўзбекистон” телерадиоканалининг Ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий дастурлар бош муҳарририяти катта муҳаррири.
Ижтимоий-иқтисодий мавзудаги энг яхни таҳлилий материал учун
“Давр овози” – Фарғона вилояти Олтиариқ тумани газетаси таҳририяти – Бош муҳаррир Олимжон Ҳакимов.
“Ёшлар йили” га бағишланган энг яхши материал учун
Гулбаҳор Азимова – “Молодежь Узбекистана” газетаси мухбири.
Маънавий-маърифий мавзудаги энг яхши материал учун
Абдували Қутбиддинов – “Халқ сўзи” газетаси мухбири.
Ҳарбий – ватанпарварлик мавзусидаги энг яхши материал учун
Чориқули Насритдинов – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Чирчиқ олий танкчи қўмондон муҳандислик билим юрти доценти. 13 та
Энг яхши журналистик текширув учун
Комилжон Қодиров – Мустақил журналист.
Мураккаб шароитларда (фавқулодда вазиятлар, атроф-муҳит ва экология
муаммолари) тайёрланган энг яхши репортаж учун
Шавкат Маҳбубов – Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Марказий офицерлар саройининг Ҳарбий ватанпарварлик тарбияси бўлими бошлиғи.
Энг яхши режиссёрлик иши учун
Лудфия Рўзибоева – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Қизлар давраси”, “Ўзбегим ўғлонлари” кўрсатувлари режиссёри.
Йилнинг энг яхши дебюти учун
“Келажак овози” ёшлар телестудиялари лойиҳаси – Лойиҳа раҳбари Баҳодир Шарофов.
Энг яхши фоторепортаж учун
Абу Кенжаев – “Постда” – “На посту” газеталари фотомухбири.
Энг яхши карикатура учун
Радик Азизов – Ўзбекистон Бадиий академияси сектор мудири.
Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон тўғрисидаги энг яхши материали учун
Аммар аль-Санжарий – “Аль-Баян” газетаси ва Шаржа амирлиги телевидениеси
(БАА) мухбири.