«Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» АЖ Матбуот котиби
1982 йилнинг 23 апрелида Андижон вилоятида туғилган. Маълумоти – олий. 2004 йилда Тошкент Давлат Шарқшунослик Институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти илмий ходимликдан бошлаган.
Фаолияти давомида “ЎзРТХБ” ОАЖ Ахборот-таҳлилий бўлимининг етакчи мутахассиси, “ЎзРТХБ” ОАЖ Йиғма бошқармасининг бош мутахассиси лавозимларида ишлаган.