Эътибор мотивация бағишлайди

2022-01-17T17:50:36+05:0017 Yanvar, 2022|Умумий янгиликлар, Янгиликлар|

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари музейида бир гуруҳ Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши аъзоларига Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 1 декабрдаги фармонига биноан таъсис этилган “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил” эсдалик нишони топширилди. Улар орасида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси ўринбосари Холмурод Салимов ҳам бор.

–Ҳарбий соҳа менга бегона эмас. Бир йил муддатли, уч йил шартнома асосида Қуролли Кучларимиз тизимида хизмат қилганман, бундан фахрланаман, – дейди Х. Салимов. – Аслида ҳар бир юрт ўғлони, эркак киши неча ёшга киришидан, қаерда бўлишидан қатъий назар ҳаёти давомида ўз онасини, оиласини, Ватанини ҳимоя қилишга масъул. Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши аъзоси сифатида олиб бораётган ишларимиз давлатимиз томонидан юксак қадрланаётганидан беҳад миннатдорман.

Уюшма раиси ўринбосари таъкидлаганидек, юртимизда инсон қадри янада улуғланмоқда. Ҳар қандай эътибор, рағбат одамга куч-ғайрат, замонавий қилиб айтганда, мотивация бағишлайди, руҳлантиради.