Конституция ва ёшлар

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Андижон вилояти бўлими ҳамда вилоят Адлия бошқармаси ҳамкорлигида Андижон шаҳридаги 8- умумтаълим мактабида “Конституция ва ёшлар” мавзусида тадбир ўтказилди.

Бош қомусимиз қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан ташкил этилган мазкур учрашувда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Андижон вилояти бўлими мутахассиси Ф. Ибайдуллаев, Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Умиджон Ҳакимов томонидан ўқувчиларга Конституциямизнинг мазмун-моҳияти, унинг жамият ҳаёти ва инсон камолотидаги аҳамияти ҳақида  кенг тушунча ва маълумотлар берилди.

Ёшларнинг ҳуқуқий ва Конституцияга оид билимлари савол-жавоблар асосида синовдан ўтказилиб, унда фаол иштирок этган ўқувчилар ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.