Фахрий журналист билан учрашув

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими томонидан Абдулла Орипов номидаги Ижод мактаби билан ҳамкорликда “Уч авлод бирдамлиги — ёшларимиз келажаги учун буюк пойдевор” мавзуси давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирга уюшма аъзоси, фахрий журналист Ҳусан Темиров таклиф қилинди.

Учрашувда журналист бўлишни истаган ўқувчилар соҳада бой тажрибага эга устоз билан мулоқотга киришиб, ўзларини қизиқтирган мавзуларда суҳбатлашди, матбуотга доир саволларига ҳам жавоб олдилар. Тадбир давомида Ижод мактаби ўқувчилари Абдулла Ориповнинг шеърларидан ўқиб берди, ўзларининг нашр этилган китоблари ва ёзган мақолалари хусусида ҳам сўз юритди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими ходими Муҳайёбону Қурбонова “Наврўзангман, онажон” номли китобини мактаб кутубхонасига туҳфа қилди. Давра суҳбати кўтаринки руҳда ўтди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий
уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими