Медиамакон ва шахс

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими томонидан “Медиамакон ва шахс” лойиҳаси доирасида навбатдаги тренинг Термиз давлат университетида ташкил қилинди.

Ушбу тадбирни уюшманинг вилоят бўлим раиси М.Абдураҳмонов кириш сўзи билан очиб берди. Университетнинг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори О.Шофиев сўзга чиқиб, янги ҳаёт остонасида турган талабаларга бугунги шиддатли замонда медиа соҳасининг алоҳида ўрни борлиги ва бу борада ўз билимларини янада ошириб бориши зарурлигини таъкидлади.

 

Тренингда уюшманинг вилоят бўлими мутахассиси Мастура Ҳамроева “Ижтимоий тармоқлардан фойдаланганда ва маълумотларни жойлаштирганда медиасаводхонликнинг аҳамияти” мавзусида тақдимот ўтказди. Мавзу юзасидан талабаларни қизиқтирган саволлар жавоб берди.

Тадбир якунида “Медиамакон ва шахс” лойиҳаси доирасида нашр этилган қўлланма тренинг иштирокчиларига тарқатилди ва унда камраб олинган масалалар муҳокама қилинди.

                      Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси
Сурхондарё вилояти бўлими