Уюшманинг вилоят бўлимига сертификат топширилди

Бугунги кунда Андижон вилоятида фаолият олиб бораётган 550 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотларининг аксарияти Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси сафига бирлашган.

Куни кеча Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлимига ҳам мазкур ассоциация аъзолигига қабул қилингани ҳақида  сертификат берилди.

Ушбу сертификатни Ўзбекистон ННТ миллий ассоциацияси Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари ўринбосари Адҳамжон Узоқжонов топширди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси Назиржон Саидов ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари ўринбосари Адхамжон Узоқжонов ўзаро ҳамкорлик кўламини янада кенгайтиришга келишиб олди.