Уч авлод журналистлари  дийдорлашди

Сурхондарё вилоятида ўзига хос журналистика тажрибаси шаклланган бўлиб,   Теша Сайдалаев, Менгзиё Сафаров, Раҳматулла Абдураҳмонов, Гелдимурод Саидмаликов, Маҳмуд Абдулфайзов, Жамила Эргашева, Соатмурод Жўрақулов, Даврон Ғуломов каби устоз ва мураббийлари ёш авлодга ўрнак бўлиб келмоқда. Уларнинг фаолияти билан ёшларни таништириш мақсадида Термиз шаҳридаги Матбуот уйида уч авлод учрашуви ташкил қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги  вилоят  бошқармаси ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил қилган тадбирга бир гуруҳ ижодкорлар иштирок этди. Уларга уюшма аъзолари бўлган Тўра Қобилов, Тожигул Давронова, Абдулла Холмирзаев, Аннуқул Шаймардонов  ва Ёқуб Норбоев фаолияти ҳақида ёш журнлаистларга сўзлаб берди ва марҳум устозларини хотирлашди.

Кекса журналистларимизнинг шогирдлари бўлган “Халқ йўли” газетасининг бош муҳаррири  Чори Жумақулов, уюшманинг вилоят бўлими раиси Муҳиддин Абдураҳмонов, “Халқ сўзи” газетасининг вилоятдаги мухбири Илҳом Раҳматов  ўз фикр-мулоҳазалари, тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Қизғин ўтган учрашувда нуронийларимизга эсдалик совғалари топширилди.

 Мастура Хамраева

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси