«Термиз халқаро аэропорти» чегара божхона постида пресс-тур бўлиб ўтди

Яқинда Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими билан ҳамкорликда оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерларни божхона органлари фаолияти билан яқиндан таништириш ва тизимдаги янгиликлардан хабардор қилиш мақсадида “Термиз халқаро аэропорти” чегара божхона постида медиа-тур ташкил қилинди.

Мазкур тадбирда иштирокчилар божхона органлари ходимларининг хизмат фаолиятини айни хизмат олиб борилаётган жойдан кузатиш имконига эга бўлдилар.

Унда божхона назоратини амалга оширилиш жараёнлари, уларга тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар, божхона назорати техник воситаларини қўлланилиши ҳамда хизмат итининг ишлаш ҳолати билан танишиб чиқдилар.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Сурхондарё вилояти бўлими.