Фахрий журналистлар билан мулоқот

Куни кеча Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлимида вилоятимизнинг йиллар мобайнида турли босма ва оммавий ахборот воситаларида фаолият юритиб келган фахрий журналистлар билан биргаликда мулоқот бўлиб ўтди.

Мазкур мулоқотда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси Галавиддин Юлдашов, Қашқадарё вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар ҳудудий бошқармаси оммавий ахборот воситалари нашриётлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Чоршанби Раҳмонов ҳамда “Нуроний” газетасининг вилоят мухбири Шавкат Султоновлар иштирок этишди.

Мулоқот жараёнида юртимизда босма ОАВ соҳасига қаратилаётган эътибор, олиб борилаётган ислоҳотлар, ютуқлар ва муаммолар бўйича ўз фикр мулоҳазаларини алмашдилар.

ЎзЖИУ Қашқадарё вилояти бўлими