Авлодлар учрашуви

Термиз  шаҳридаги  Матбуот уйида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими томонидан кекса журналистларимиз иштирокида ижодий учрашув ташкил қилинди.

Унда фахрий  устозлар билан бирга, матбуотга эндигина кириб келаётган  ёш ижодкорлар ҳам қатнашди.  Тадбирни кириш сўзи билан очиб берган уюшманинг вилоят бўлими раиси Муҳиддин Абдураҳмонов юртимизда Президентимиз томонидан оммавий ахборот воситалари ходимларига кўрсатилаётган эътибор, воҳа журналистикасининг янада ривож топишида “Устоз-шогирд” анъаналарининг ўрни ҳақида тўхталиб ўтди.

Нуроний устозлар Р.Искандаров, М.Олламуродов уюшманинг бугунги кундаги фаолияти, таҳририятлар  ходимларининг тажрибаси ошиши учун ташкил қилаётган тренинглари, танловларининг, ижодий учрашувларининг ўрни борасида фикрларини билдирди.

Тадбир якунида  уюшманинг вилоят бўлими раиси  томонидан  аъзоларга янгиланган гувоҳномалари  тақдим этилди.

Мастура Ҳамраева

ЎзЖИУ Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси