Глобал медиа агентлиги томонидан Коррупция бўйича журналист суриштируви ва фактларни таҳлил қилиш мавзусида тренинг ўтказилди

2021-09-13T18:39:07+05:0013 Sentabr, 2021|Умумий янгиликлар|

Пойтахтдаги Wyndham меҳмонхонасининг конфиренция залида АҚШнинг Глобал медиа агентлиги томонидан Коррупция бўйича журналист суриштируви ва фактларни таҳлил қилиш мавзусидаги тренинг ўтказилди.

Mазкур амалий семинар Ўзбекистонда бизнес журналистикага оид бир йиллик медиа лойиҳани якунлади. Машғулотларда асосий эътибор журналистлар этикаси, бизнес атамалар, иқтисодий кўрсаткичлар ва ишончли ахборот манбалари ҳақидаги билимни ошириб, молиявий маълумотларни ва рақамлар ортида турган масалаларни таҳлил қилиш учун зарур кўникмаларга қаратилган. Бу семинар олдингиларидан ҳам қизиқарлироқ ўтказилди. Тренерлар Олег Хоменок ва Навбаҳор Имамова ўқув сессиялари, амалий машғулотлар ва экспертлар билан мунозара ва маърузалар олиб борди. Бу дарслар манипуляция қилинган ёки фейк ахборотни аниқлаш, фактлар ва матнларни, шунингдек, фото ва видеоларни текшириш, журналистик суриштирув олиб бориш ҳамда манбалар ва гувоҳларни ҳимоя қилиш бўйича маҳоратни оширади. Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мамлакатда молиявий маълумотлар очиқлигини таъминлашга қаратилган қонунчиликни илгари сураётган, Америка Қўшма Штатлари ҳисобдорлик ҳамда шаффофликни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларни қувватлаб, яқин ҳамкорликни йўлга қўяётган пайтда журналистларга юқоридаги кўникмалар жуда қўл келади. Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг директори Акмал Бурхонов семинар давомида ижодкорлар билан бу борада мулоқот қилди.

/media/in_content_images/%D1%82%D0%B0%D1%88%D0%BA%D0%B5%D0%BD%D1%82_2.jpg_image

АҚШ Глобал медиа агентлигининг 2020 йил декабрь – 2021 йил июнь ойларида Тошкент ва Фарғонада ўтган тренингларида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан қатнашган 85 нафар журналист шу йилнинг август ойига қадар бизнес, иқтисодиёт ва молия мавзуига оид 90 дан зиёд материал чиқарди. Қарийб 50 нафар иштирокчи бу йўналишлардаги лойиҳалари учун молиявий тақдирланди. Улар тайёрлаган сара материаллар, жумладан Тошкентда июль ойида бўлиб минтақавий ҳамкорлик анжумани ҳақидаги мақола ва лавҳалар “Америка Овози” томонидан ҳам тарқатилди.

Маълумот учун, АҚШнинг Глобал медиа агентлиги худди шундай семинарни 6-9 сентябр кунлари ҳам Самарқан вилоятида ўтказган ва унда 50 дан зиёд ижодкорлар иштирок этган.