Уюшма кутубхонасига туҳфа: “Сўз минтақаларида”

2021-08-30T18:51:29+05:0030 Avgust, 2021|Умумий янгиликлар, Янгиликлар|

Маълумки, инсон қайси касб эгаси бўлишидан қатъий назар унинг биринчи устози китоб ҳисобланади. Чунки ҳар биримизнинг ҳаёт ҳақидаги тасаввурларимизнинг бойишида, ўз соҳамизнинг устаси, билимдони бўлишимизда китобнинг ўрни беқиёс.

Китобсиз ҳаётни тасаввур қилиб бўлмайди. Китобсиз юксалиш, ривожланиш мумкин эмас. Шунинг учун ҳам бугунги кунда юртимизда китоб ва китобхонликни ривожлантиришга янада кўпроқ эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасида меҳмон бўлган таниқли публицист Ҳаким Сатторий Уюшма кутубхонасига ўзининг “Сўз минтақаларида” номли китобини туҳфа қилди.

Ушбу китобдан муаллифнинг қатор публицистик мақолалари, очерк ва ҳикоялари, шеърлари  жой олган..

Китобни ўқиган инсон муаллифнинг сўзга, ижодга  бўлган чексиз ҳурмати ва садоқатига амин бўлади.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ахборот хизмати