#Қутлов

2021-08-10T11:08:21+05:0010 Avgust, 2021|Қутловлар|

Бугун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фирдавс Абдухолиқов таваллуд топган кун.

Фирдавс Фридунович Абдухолиқов 1963 йил Самарқанд шаҳрида туғилган. Самарқанд давлат университетининг рус тили филологияси ҳамда иқтисодиёт факультетларини тамомлаган.

Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати бош консультанти лавозимларида ишлаган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлигига сайланган.
2019 йилдан Ўзбекистон кинематография агентлиги бош директори лавозимида ишлаб келмоқда.

Айни вақтда Ўзбекистон ЭОАВМА Бошқаруви раиси, Бутунжаҳон Ўзбекистон Маданий мероси ҳамжамияти бошқаруви раиси ҳамдир.

«Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби.

Фирдавс Абдухолиқовни таваллуд куни билан самимий табриклаймиз!