Устоз журналист ташаббуси

Ҳеч ким ўз ўзидан кучли журналист бўлиб қолмайди. Кишида бунинг учун илм билан бирга моҳир устоз бўлиши лозим.

“Халқ сўзи” республика газетасининг Сирдарё вилояти бўйича мухбири Аҳмадали Шерназаров мана шундай заҳматкаш, ўзининг ўткир қаламига эга бўлган устоз журналистлардан бири.

Унинг ташаббуси билан Сирдарё вилоятидаги ёш журналистлар истеъдодини шакллантириш ҳамда ахборот хизматлари раҳбарлари малакасини ошириш мақсадида «Журналист Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ маҳорат мактаби» ташкил этилган бўлиб, ўрганувчилар сони 40 нафарга яқиндир.

Жамоатчилик асосидаги ушбу ўқув- амалиёт лойиҳаси бўйича шу пайтгача ахборот хизматлари ходимлари ҳамда ёш журналистлар учун бир нечта машғулотлар ва “Маҳорат дарслари” ўтказилган. Дарсларнинг назарий қисмига ЎзЖОКУнинг юқори босқич талабалари ҳам жалб этилган бўлиб, машғулотларнинг нафақат соҳадаги, балки эндигина олий ўқув юртига ўқишга топшираётган ёш ўқувчиларнинг фаолияти учун ҳам аҳамиятлидир. Айниқса, ёшларнинг энг аввало, ёзиш қобилиятини шакллантириш, материалларини ОАВда эълон қилинишига кўмаклашиш, ижодий рағбатлаш ва ўзида ишонч ҳосил қилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, тез орада журналист бўлишни хоҳлаган, билимли ва шижоатли бўлган йигирма нафар ёшларни ёзиш қобилияти синовдан ўтказилиб, ушбу мактабга жалб этиш ҳам режалаштирилган.

Модомики, мазкур машғулотларнинг мутлақо бепуллиги эътирофга лойиқ.

Журналистикамизнинг ривожи учун ўзининг юксак хизматлари билан ҳисса қўшаётган устозимизнинг фаолиятига зафарлар тилаймиз!