БЎЛҒУСИ ЖУРНАЛИСТЛАРГА МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ ЎТИБ БЕРИЛДИ

Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси Қорақалпоғистон бўлими ва “Қорақалпоғистон тонгги” газетаси ҳамкорлигида Нукус шахридаги “Ёш журналистлар” мактаби тингловчилари билан учрашув ўтказилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад бўлғуси журналистларга ўзлари танлаган касбнинг сир-асрорларини ўргатиш, журналистика соҳасидаги ютуқлар ва муаммолар хусусида фикр алмашиш, тажрибали журналистларнинг соҳа ривожига оид таклифлари тажриба ва кўникмаларини ёшларга етказишдан иборат бўлди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Журналистлар ижодий уюшмаси Қорақалпоғистон бўлими раҳбари К.Реймов, “Билим” нашриёти директори, Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Муратбой Низанов, “Қорақалпоғистон тонги” газетаси Бош муҳаррири Н.Матякубовалар журналистиканинг ОАВ ва жамият ҳаётидаги роли хусусида ёшларга батафсил тушунча берди.

Шунингдек, мамлакатимизда жадал ислоҳотлар амалга оширилаётган бугунги кунда, ОАВ ҳам шу жараёнга ҳамоханг бўлиши лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Учрашув давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олди.