#Қутлов

2021-07-16T14:16:19+05:0016 Iyul, 2021|Қутловлар|

🎁15 Июль спорт журналисти Мусурмон Элмуродов таваллуд топган кун.

Мусурмон Элмуродов 1973 йил Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида туғилган.

Самарқанд давлат университетини тамомлаган. 1997-2000 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтида аспирантурада таҳсил олган.

«Sport» газетаси ҳамда Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Yoshlar» радиоканалида ишлаган.

Муаллиф ва муҳаррир сифатида “Спорт менинг ҳаётим”, “Халқ ўйинлари”, “Захирадаги спортчи”, “Кураш -шоу” каби ўнлаб кўрсатув ва дастурларни тайёрлаган.

2004 йилдан буён «Sport» телеканалида фаолият олиб бормоқда.

Мусурмон Элмуродовни таваллуд куни билан самимий табриклаймиз!

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси