#Қутлов

2021-07-16T14:12:42+05:0016 Iyul, 2021|Қутловлар|

🎁 15 Июль таниқли журналист ва шоира Зулфия Мўминова таваллуд топган кун.

Зулфия Мўминова 1959 йил 15 июлда Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида туғилган.

ТошДУ (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) нинг филология факультетини тамомлаган.

Журналистик фаолиятини «Саодат» журналидан бошлаб, кейинчалик «Спорт» газетаси, Республика радиоси, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ҳамда бошқа давлат ташкилотларида турли масъул лавозимларда меҳнат қилган.

«Ватан ташлаб кетмайди», «Бешикларни асрагин, дунё», «Ёнаётган аёл», «Азизим, бахтиёрман» каби шеърий тўпламлари нашр этилган.

«Дўстлик» ҳамда “Меҳнат шуҳрати” орденлари билан тақдирланган.

Зулфия Мўминовани таваллуд куни билан самимий табриклаймиз!

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси