#Қутлов

2021-07-16T13:59:07+05:0016 Iyul, 2021|Қутловлар|

6 Июль Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси, Уюшма қошидаги Касб этикаси бўйича жамоатчилик кенгаши раиси Карим Баҳриев таваллуд топган кун.

Карим Баҳриев 1962 йил Самарқанд вилоятининг Ургут туманида туғилган.

Самарқанд давлат университетининг рус филологияси факультетини ҳамда Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг журналистика факультетини тамомлаган.

“Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, Маърифат”, “Хўжалик ва ҳуқуқ”, “Ҳуррият” газеталари ва бошқа медиатузилмаларда масъул лавозимларда ишлаган. Журналистикага оид бир қатор китоблар муаллифи.

Карим Баҳриевни таваллуд куни билан самимий табриклаймиз!

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси