Андижон: Жорий йилнинг биринчи ярмида 16 минг 54 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган

Андижон вилояти Адлия бошқармасининг 2021 йил биринчи ярмидаги  фаолияти хамда келгусидаги режаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Бошқарма мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари,  давлат, нодавлат ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда адлия тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.

Анжуманда Андижон вилояти адлия бошқармаси, унинг туман, шаҳар тизимларида жорий йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишлар ҳақида кенг маълумотлар берилди.

Жумладан, бошқарма ва туман, шаҳар бўлимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 154 марта ўрганишлар ўтказилганлиги, ўрганишлар давомида 16 минг 54 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланганлиги маълум қилинди.

Таҳлилларга кўра, соғлиқни сақлаш, халқ таълими, ер кадастр, газ, электр энергияси таъминоти, йўл қурилиш, хокимликлар ҳамда давлат харидлари тизимларида энг кўп қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилган.

Матбуот анжуманида бошқарманинг келгусидаги режалари хусусида ҳам маълумотлар берилди, оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутасадди ва мутахассислардан батафсил  жавоблар олди.