Олимжон Ўсаров: «Бугун газеталардан памфлет, фельетон каби жанрларни топиш жуда қийин»

2021-08-03T18:53:22+05:008 Iyul, 2021|Умумий янгиликлар|

Бугун, 25 июнь куни Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳамкорлигида «Замонавий масс-медианинг долзарб муаммолари» мавзусида республика илмий-амалий конференция ташкил этилди.

Конференция аввалида Уюшма раиси Олимжон Ўсаров Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзод Қудратхўжага Уюшманинг аъзолик гувоҳномаси ва кўкрак нишонини топширди.

Шундан сўнг, конференция ишида “Янги Ўзбекистон”, “Правда  Востока” газеталари бош муҳаррири Салим Дониёров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Муҳаммаджон Обидов, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги мультимедиа маркази раҳбари Бобур Алихонов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фармон Тошев, “Оила даврасида” газетаси бош муҳаррири Хусниддин Бердиев, академик Акмал Саидовлар сўзга чиқиб, бугунги масс-медиада мавжуд муаммолар юзасидан ўз фикрларини билдиришди.

Соҳа профессионаллари иштирокидаги мазкур тадбирда Уюшма раиси Олимжон Ўсаров газеталарнинг бугунги ҳолати юзасидан хавотирини билдириб ўтар экан, ҳудудлардаги газета ҳодимларининг ўртача ёши 50 дан ошганлиги, ёшлар умуман босма нашрларга қизиқмай қўйишганини алоҳида таъкидлади.

«Бир вақтлар газеталарда памфлет, фельетон каби жанрлар бор эди, бугун эса уларни газеталардан топиш жуда қийин,- деди Уюшма раиси.

Соҳада йўл қўйилаётган камчиликлар ва оғриқли нуқталар ҳақида билдирилган танқидий-таҳлилий мулоҳазалардан сўнг, эндиликда қилиниши лозим бўлган энг муҳим жиҳатлар белгилаб олинди.