Журналист фахрийлар – эъзозда

27 июн – Ўзбекистон Матбуот ва ОАВ ходимлари куни арафасида Журналистлар ижодий уюшмаси Хоразм вилоят бўлими раиси Ўткир Матқурбанов, узоқ йиллар соҳада фаолият кўрсатиб, хозирда кексалик гаштини сураётган журналист-фахрийлар хонадонида бўлди.

“Хорезмская правда” газетасида фаолият кўрсатиб, 1962 йилда ижодий уюшма аъзолигига қабул қилинган хизмат кўрсатган маданият ходими Илья Надиров, “Хоразм хақиқати” газетасида фаолият кўрсатиб, 1966 йилда ижодий уюшма аъзолигига қабул қилинган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Арслон Отажонов, Республика, вилоят матбуот тизимида самарали фаолият кўрсатиб, 1978 йилда ижодий уюшма аъзолигига қабул қилинган Хусаин Рахмонов, Вилоят матбуоти ривожига муносиб хисса қўшган, 1971 йилдан ижодий уюшма аъзоси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Аймонжон Эгамоваларга Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг аъзолик гувохномаси ва кўкрак нишонлари топширилди.
Фахрийлар касб байрами арафасидаги йўқлов, янги кўринишдаги гувохнома, кўкрак нишонларидан хурсанд бўлишди.

Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси
Хоразм вилоят бўлими
Шухрат Курьязов