ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ФАРҒОНАДА КАТТА БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Фарғона шаҳридаги “Афросиёб” тантаналар саройида вилоят оммавий ахборот воситалари ходимлари, ноширлар, матбаачилар, фахрий журналистлар ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида байрам тадбири ўтказилди.

Тантанали тадбирни вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов очиб берди ва барча ОАВ ходимларини бугунги касб байрамлари билан самимий табриклади.

Байрам кечасида Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий юксалтириш ишига қўшган муносиб ҳиссаси, ижтимоий фаоллиги ва ташаббускорлиги, самарали хизматлари ва ўз вазифасига сидқидилдан ёндашуви учун ҳамда 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи, ташаккурномаси ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Байрам тадбирида элимиз ардоғидаги санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, ўйин-кулгу ва рақслар барча йиғилганларнинг узоқ вақт ёдида қоладиган бўлди.