Андижонда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди

Оммавий ахборот воситалари ходимлари, ахборот хизматлари, нашриёт, китоб савдоси, матбуот таркатувчи корхоналар вакиллари, соҳа фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тантанали тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Отабек Турсунов оммавий ахборот воситаларини муборакбод этиб, мамлакатимизда уларнинг самарали фаолият юритишлари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлигини, улар жамият ривожида алоҳида ўрин тутишини таъкидлади.

Ҳар йилгидан ўзгача руҳда ўтган байрам тадбирида самарали фаолият юритаётган бир гуруҳ соҳа ходимлари вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Байрам Андижон шаҳридаги “Мароқанд” кафесида байрам дастурхони атрофида давом этди. Тадбирда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими томонидан ўтказилган «Ўткир қалам» ижодий танлов ғолиблари муносиб рағбатлантирилди.

  Таниқли санъаткорлар томонидан намойиш этилган бадиий дастур барчага хуш кайфият улашди.