ҚУТЛАЙМИЗ

2021-06-27T07:30:03+05:0027 Iyun, 2021|Қутловлар|

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Уюшма аъзоси, журналист, сиёсий шарҳловчи, шоира Инобат Нормуродовани таваллуд куни билан самимий табриклайди.

Инобат Нормуродова 1961 йил 27 июнда Қашқадарё вилояти Китоб шаҳрида туғилган.Тошкент давлат университетининг Журналистика факультетини ва Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

1984-1991 йилларда “Шарқ юлдузи” адабий-бадиий журналида фаолият олиб борган. 1991 йилдан ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий дастурлар бош муҳарририятида муҳаррир, катта муҳаррир, “Давлат ва жамият ҳаёти” бўлимида сиёсий шарҳловчи вазифасида хизмат қилиб келмоқда.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Инобат Нормуродовага мустаҳкам саломатлик, оилавий фаровонлик ҳамда ижодий ютуқлар ҳамроҳ бўлишини тилайди.