ҚУТЛАЙМИЗ

2021-06-26T11:54:26+05:0026 Iyun, 2021|Қутловлар|

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси таниқли журналист, шоир, «Шарқ юлдузи» журнали бош муҳаррири Сирожиддин Рауфни таваллуд куни билан самимий табриклайди.

Сирожиддин Рауф 1967 йил Қарши шаҳрида туғилган.
ЎзМУ журналистика факультетини ва Тошкент давлат юридик институтини тугатган.

“Йиғлаётган ой” (1994 йил), “Кўк гумбаз” (2002 йил), “Сиз менга кераксиз” (2010 йил) каби шеърий тўпламлари нашр этилган. “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сирожиддин Рауфга мустаҳкам саломатлик, оилавий фаровонлик ҳамда ижодий ютуқлар ҳамроҳ бўлишини тилайди.