МАТБУОТ ХИЗМАТЛАРИ ХОДИМЛАРИ ФАОЛИЯТИ ЭЪТИБОРДА

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни олдидан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими “Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиалида самарали ишлаб келаётган матбуот хизмати рахбари Азиз Машрабов фаолияти билан танишди.

Айтиш керакки ўтган бир йил давомида уюшманинг вилоят бўлими ушбу филиал билан ҳамкорликда матбуот анжуманлари, тадбирлар ва медиа-турлар ташкил қилиниши ОАВ ходимлари учун катта тажриба бўлди.  Бу борада олиб борилган барча тадбирларда матбуот хизмати билан биргаликда ташкилаштирилди.

Тадбир давомида матбуот котиби А.Машрабов газ соҳасида қилинаётган ишлар ва унинг фаолият олиб бориши учун ташкилот томонидан ОАВ га бўлган эътибор, яратилган шароитлар билан таништирди. Шу билан бирга уюшманинг вилоят бўлими билан ўтган давр мобайнида ҳамкорлиги  учун А.Машрабов ташаккурнома билан тақдирланди.

ЎзЖИУ Сурхондарё вилояти бўлими