Президент ташрифидаги ваъда бажарилди: Наманганда 120 ўринга эга янги «Саховат уйи» 4 ойда фойдаланишга топширилди

Ушбу “Саҳоват” маскани якка-ёлғиз қариялар, ногиронлиги бор юртдошларимизни бағрига олиб, меҳр ва ғамхўрлик оғушида умргузаронлик қилишлари учун барпо этилган ижтимоий муассасалардан биридир.

Муҳтарам Президентимиз шу йил 18-19 февраль кунлари вилоятимизга ташрифлари чоғида бу ерда бўлиб, шарт-шароит билан яқиндан танишган, бу ерда истиқомат қилаётган нуронийлар, турли миллат вакиллари билан суҳбат асносида улар ҳеч қачон эътирборсиз қолдирилмаслиги, ҳамиша давлат ва ҳукумат ғамхўрлиги остида бўлишини таъкидлаб, тез кунларда “Саҳоват” уйи учун янги, замонавий мажмуа қуриб берилишини ваъда қилган эдилар.

Ўтган қисқа вақт мобайнида давлатимиз раҳбарининг тегишли тавсия ва амалий кўмаклари асосида ушбу маскан тубдан янги барпо этилди. Мавжуд маъмурият биноси, ётоқ корпусида ички пардозлаш ишлари амалга оширилди, электр, сантехника, иситиш тармоқлари янгиланди. Янги 3 қаватли ётоқ корпуси ва бошқа хўжалик иншоотлари қуриб битказилди. Қисқача айтганда лойиха қиймати 18,3 млрд. сўм бўлган бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

Янги “Саховат” интернат уйида маъмурият биносида муассасага мурожаат қилган фуқароларни қабул қилиш учун замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган алохида қабулхоналар мавжуд.

Яшовчилар учун 4 та коттеж қурилган бўлиб, ҳар бир яшовчига алохида хоналар ташкил этилган, ҳар бир инсон фаровон яшаши учун зарур бўлган барча қулайликлар (телевизор, музлатгич, душ, унитаз) яратилди. Ҳар бир коттежда муолажа хонаси, физиотерапия хоналари бор. Бундан ташқари яшовчиларни соғликларини тиклашда тренажёр заллари, сув ҳавзаси, 120 ўринга мўлжалланган замонавий ошхона ва яшовчилар бўш вақтларида кўнгилли ҳордиқ чиқаришлари учун дам олиш заллари ташкил этилган.

Ушбу “Саховат уйи”га президент совғаси автобус ҳам топширилди.

Манбаа: «Хабарлар 24 Расмий» телеграм канали