«ВAТAНПAРВAР»ДA НAМAНГAНЛИК ОAВ ВAКИЛЛAРИ ВА БЛОГЕРЛАРГA ЧИНAКAМ БAЙРAМ ШУКУҲИ УЛAШИЛДИ

Жорий йилнинг 19 июн куни Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан “27 июн – матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” байрами муносабати билан, “Ватанпарвар” ташкилотига қарашли спорт комплексидаги ЎҚ ОТИШ ТИРИ да спортнинг техник ва амалий турларидан бири “Ўқ отиш” спорт тури бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

Мусобақанинг якуний натижаларига кўра 1-ўринни вилоят телерадиокомпанияси тасвирчиси Д.Мусаев, 2-ўринни Наманган вилояти оммавий ахборот ва телекоммуникасиялар бошқармаси бошлиғи A.Эргашев ва 3-ўринни Ўзбекистон ахборот агентлигининг вилоят бўйича фотомухбири Х.Мамадалиевлар эгалладилар. Ғолибларга “Ватанпарвар” ташкилотининг қимматбаҳо эсдалик совғалари ва фаҳрий ёрлиқлари топширилди.

Шунингдек, байрам муносабати билан, “Ватанпарвар” ташкилоти фаолиятини ОAВ да кенг ёритилиши бўйича ўзаро ҳамкорликдаги амалий ишлари учун 64 нафар журналистлар, блогерлар, газета ва журналлар мухаррирлари, фото-видео тасвирчилар ҳам қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Ушбу спорт комплексида янги ташкил этилган спорт иншоотидаги шароитлар меҳмонларга таништириб борилди ва уларда спортга бўлган қизиқиш уйғониб, кейинчалик ҳам яна мусобақалашиш фикрини билдиришди.

ЎзЖИУ Наманган вилоят бўлими