Қозоғистонда «Олтин юрак» деб номланган ёдгорлик ўрнатилди

2021-06-18T14:57:11+05:0018 Iyun, 2021|Умумий янгиликлар|

Қозоғистон пойтахтида коронавирусга қарши курашишга ҳисса қўшган тиббиёт ходимлари шарафига «Алтын жүрек» («Олтин юрак»), деб номланган ёдгорлик ўрнатилди.

Унинг очилиши муносабати билан ташкил этилган маросимда Президент Тоқаев қатнашди.

«Бу – глобал эпидемияга қарши курашган юртдошларимизга ҳурмат. Мазкур ёдгорлик ушбу қийин даврда қаҳрамонлик кўрсатган кишиларга нисбатан илиқ муносабатимиз рамзидир», деди у.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, соғлиқни сақлаш соҳасида 10 мингга яқин ходим коронавирусни юқтирган, улардан икки юздан ортиғи вафот этган.

Тоқаев, шунингдек, «Қозоғистонда хизмат кўрсатган шифокор» унвони жорий этилиши ва тиббиёт ходимлари иш ҳақи оширилишини ҳам билдирди.