ШАРОФИДДИН ТЎЛАГАНОВ: ТЕРМА КОМАНДАМИЗ МАРСДА ЎЙНАЙДИ!

2021-06-18T11:03:48+05:0018 Iyun, 2021|Журналист ижодидан, Ҳангомалар|

–Хўш, қандай янгиликлар бор?

–Футболчиларимиз яна ютқизиб қўйишди.

–Мен сендан янгиликларни сўраяпман!

–???

***

Мамлакатимизда пиёдаларга майсазорда юришга рухсат берилибди. Спортнинг бу янги тури қадимда футбол деб аталган экан..

***

Футболчилардан бирининг хотини сўраяпти:

–Кеча қаерда эдингиз?

–Футбол ўйнадимку, кўрмадингми?

–Шунга ҳайронманда, унда нега футболкангиз қуп-қуруқ, тер ҳидиям йўқ?

–Бу гал терма командамиз сафида ўйновдим..

***

Футбол шарҳловчиси:

– Об-ҳаво аъло, майсазор ям-яшил, стадион мухлисга тўла. Фақат ҳар доимгидек ҳамма нарса ҳамоамизга қарши қаратилган!

***

Командамизнинг сафардаги мағлубиятларига сабаблар аниқ бўлди: янги дарвозага кўника олишмас экан.

Қандай йўл тутиш керак энди?

Энг тўғри чора битта: Марсга учиб кетайлик, ўзимизни ўзимиз енгиб юраверамиз!..

 

 Манбаа: “XXI ASR газетаси 24-сон