ХОРАЗМДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Хоразм вилояти Маънавият ва маърифат маркази мажлислар залида вилоят ҳокимининг ўринбосари Санъатбек Салаев иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари, ахборот хизматлари раҳбарлари, журналистлар ва блогерлар иштирок этдилар.

Анжуманда,  “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси ҳамда ёшлар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар  хусусида фикр алмашилди. Матбуот вакиллари, блогерлар қатор таклифларни билдириб, ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олдилар.