ТЕРМИЗДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ

Термиз шаҳридаги Матбуот уйида  Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси вилоят бошқармаси ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида “Қишлоқ хўжалик ер майдонлари ва ердан фойдаланувчилари тўғрисидаги маълумотларни давлат рўйхатидан ўтказиш”  бўйича  матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими бошлиғи  А.Холбоев, Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармасида Ахборот таҳлили ва коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими бошлиғи – АТБ бўйича тизим бошқарувчиси И.Зияқулов қатнашдилар. Улар журналистларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 3 августдаги “Жаҳон банки иштирокида “Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ва кадастр тизимларини модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2571-сонли қарори билан таништирди.

Шунингдек, 2021 йил 24 февралдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5006-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини хисобга қўйиш ва унга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари бўйича вилоятда қилинаётган ишлар хусусида маълумотлар берилди.

Мастура ХАМРАЕВА,
ЎзЖИУ вилоят бўлими мутахассиси.