НАМАНГАНДА «МУСТАҚИЛЛИК МЕНИНГ ТАҚДИРИМДА» НОМЛИ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Давлат хизматлари агентлиги вилоят бўлимининг ахборот хизмати гуруҳи иш режасига мувофиқ Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги олдидан  Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Наманган вилояти бўлими билан ҳамкорликда  «Мустақиллик менинг тақдиримда» деб номланган маърифий суҳбат ташкил этилди.

Унда Давлат хизматлари агентлигининг шаҳар ва туман бўлимларидан ҳамда ФХДЁ бўлимлари мутассаддилари, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг вилоят бўлими раҳбари Носиржон Деҳқонов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Дилором Эргашевалар иштирок этди.

Тадбир давомида умрида рўшнолик кўрмай андуҳ ва ўксинишларда, довулли ёғинларда сўнган ота-боболаримиз армони, Истиқлолимизга бузғунчи кучларнинг таҳдидлари ва муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида одамларнинг ўз ҳаётидан рози яшашлари учун яратилаётган шароит ва имкониятлар тилга олинди.

ЎзХДП вилоят кенгаши мутаҳассиси Шаҳриёр Ғуломжонов, ДХАнинг Чортоқ ва Тўрақўрғон туман бўлимлари мутахассислари Шамсиддин Мухаммадалиев, Билолиддин Бурхониддиновларнинг мавзуга доир фикрлари шоирларнинг истиқлол ва Ватан мадҳидаги тароналарига уланди.

ДХА ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фозилжон Жўрабоев бундай мавзуларда қанчалик кўп гапирилмасин, тугамаслигини, бундан кейин кенгроқ давраларда давом эттирилишини таъкидлаб, тадбирни якунлади.

С.Исмоилова,
ЎзЖИУ Наманган вилоят бўлими мутахассиси.