ҚУТЛАЙМИЗ

2021-06-15T17:23:29+05:0015 Iyun, 2021|Қутловлар|

Бугун таниқли адиб, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O`zbektelefilm» ДУК директорининг ўринбосари Назар Эшонқул таваллуд топган кун

Назар Эшонқул 1962 йил 15 июнда Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги Терсота кишлоғида туғилган. ТошДУнинг журналистика факултетини тамомлаган (1986).

Адибнинг «Уруш одамлари», «Момо кўшиқ», «Маймун етаклаган одам», «Шамолни тутиб бўлмайди» каби асарлари эълон қилинган. Шунингдек, Хуан Карлос Онеттининг «Ҳикоялар ва қиссалар», Албер Камюнинг «Эсселар», Чеховнинг «Болохонали уй» асарларини ўзбек тилига таржима қилган.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Назар Эшонқулни таваллуд куни билан самимий қутлайди ва мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ҳамда ижодий зафарлар тилайди.