СУРХОНДАРЁДА ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ ОЛДИДАН МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида жойлашган Матбуот уйида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида 15-17 июнь кунлари бўлиб ўтадиган фестивал олди матбуот анжумони ўтказилди. Унда журналистлар ва блогерлар иштирок этди.

Анжуман давомида 150 мингдан ортиқ ёшлар қамраб олинадиган 15 га яқин лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Маълумот ўрнида, вилоятда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган 611 мингдан зиёд йигит-қиз истиқомат қилади. Бу йил таълим муассасалари ва мактабларни тугатган 46 минг нафар ёшлар меҳнат бозорига кириб келмоқда.

                         ЎзЖИУ Сурхондарё вилоят бўлими