Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сирдарё вилоят бўлими ҳайъатининг  мажлиси бўлиб ўтди

Гулистонда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сирдарё вилоят бўлими ҳайъатининг  мажлиси бўлиб ўтди.

Унда  Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси Бойжигит Абдуллаев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Холида Пардабоева ва мутасаддилар  иштирок этди.

Тадбир давомида соҳадаги камчилик ва ютуқлар таҳлил қилиниб, вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилиш сўнггида  билдирилган фикр ва мулоҳазалар  жамланиб, ҳудудий  бўлимнинг 2021 йилнинг иккинчи ярми учун  иш режаси тасдиқланди.

                                                                                                ЎзЖИУ Сирдарё вилоят бўлими