ҚУТЛАЙМИЗ!

2021-06-12T15:07:42+05:0012 Iyun, 2021|Умумий янгиликлар|

Бугун таниқли сухандон–журналист, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, “Олтин қалам” Миллий мукофоти совриндори Муслимбек Йўлдошев таваллуд топган кун.

Муслимбек Йўлдошев 1958 йил 12 июнда Тошкентда туғилган. Ҳозирги Ўзбекистон давлат Санъат ва маданият институти ҳамда Тошкент юридик университетини тамомлаган.

У Ўзбекистон телевидениесида узоқ йиллар сухандон-журналист бўлиб фаолият юритди. “Умид”, “Эгиз қўшиқлар”, Дилкаш давралар” сингари кўрсатувларнинг муаллифи.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Муслимбек Йўлдошевга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ҳамда ижодий фаолиятига зафарлар тилайди.