Бойсун туманининг олис ҳудудларига медиа-тур уюштирилди

“Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали томонидан 2020-2021 йилларда табиий газ истеъмолчиларига “Табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими”ни жорий этиш доирасида жами Сурхондарё вилояти учун 107833 та табий газ истеъмолчиларига ўрнатилиши режалаштирилган.  Бу борада бугунги кунда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу жараёнлар билан таништириш мақсадида  медиа-тур ташкил қилинди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, “Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида Бойсун туманига уюштирган медиа-турда журналистлар ва блогерлар тумандаги аҳоли хонадонларига ўрнатилаётган “Ақлли” газ ҳисоблагичлар ва олис тоғли ҳудудларга етказилаётган суюлтирилган газ жараёнлари билан танишди.

–Ҳозирда вилоятимизнинг барча туман ва шаҳар аҳоли хонадонларига замонавий электрон газ ҳисоблаш ускуналари режа-график асосида намунавий тарзда ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Бу жараёнлар Бойсун туманидаги табиий газ истеъмолчиларига ҳам ўрнатилмоқда. Вилоятимиздаги табиий газ истеъмолчиларга унинг қулайлиги, афзалликлари ҳақида маълумотлар тақдим этиляпти“ – дейди, “Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали директори Мирзабек Мансуров. 

Янги  тўлов интизомининг жорий этилиши, газ етказиб берувчи хизматларни сифатли ҳамда тўлиқ ҳажмда тақдим этади ва истеъмолчи уни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда тўлаб борилиш тартиблари ҳақида медиа–тур давомида тўлиқ маълумот берилди.

ЎзЖИУ  Сурхондарё вилоят бўлими